Кириш Регистрация
19/01 00:45 Милан 1-0 Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад 2-1 Барселона
19/01 22:30 Кремонезе 0-0 Верона
20/01 00:45 Лацио 0-3 Комо
20/01 01:00 Эльче 2-2 Севилья
20/01 01:00 Брайтон 1-1 Борнмут

Теннис. Жокович Дэвис кубогида 12 йил деганда мағлубият аламини тортиб кўрди

Баҳо:
+ | -

Сербиялик Новак Жокович Дэвис кубоги ярим финали сериясида италиялик Янник Синнерга (2:6, 6:2, 5:7) имкониятни бой берди.

Бу мағлубият жаҳон теннис етакчиси учун сўнгги 12 йилдаги биринчи мағлубият бўлди. 2011 йилда Жокович турнирнинг ярим финал сериясида аргентиналик Хуан Мартин дель Потрога (6:7, (5:7), 0:3) ютқазиб, учинчи сетда ўйинни давом эттира олмаганди.

Шундан сўнг Жокович Дэвис Кубогида кетма-кет 21 та ўйинда ғалаба қозонди. У рақибларига бор йўғи 6 сетда мағлуб бўлди.

Киритилди: 11:37, 26.11.2023.
Ўқилди: 1201 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.