"Манчестер Сити" қишда чап қанот ҳимоячиси харид қилади. Хабарларга кўра, "Бока Хуниорс" юлдузи Валентин Барко "шаҳарликлар" сафига йўл олиши мумкин. 19 ёшли футболчи аллақачон Европа клублари томонидан кузатилмоқда.
Унга даъвогарлар орасида "Ювентус" ва "Атлетико Мадрид" ҳам бор. "Манчестер Сити" Баркони қишда сотиб олиб, уни "Лестер Сити"га ижарага беришни режа қилган.