Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино 2-1 Сассуоло
09/05 00:00 Леванте 3-2 Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис
10/05 15:30 Верона - Комо
10/05 17:00 Мальорка - Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли - Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест - Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас - Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе - Пиза
10/05 18:00 Фиорентина - Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао - Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм - Арсенал
10/05 21:00 Парма - Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо - Хетафе
10/05 23:45 Милан - Аталанта
11/05 00:00 Барселона - Реал Мадрид

Рўзиқул Бердиев ва Жавоҳир Сидиқов "Ал-Файсалий"га қарши ўйин олдидан нималар деди?

Баҳо:
+ | -

Қаршининг "Насаф" клуби ОЧЛ 5-турида ўз майдонида Иорданиянинг "Ал-Файсалий" жамоасини қабул қилади. Ушбу баҳсдан аввал қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда ярим ҳимоячи Жавоҳир Сидиқов матбуот анжуманида иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ҳал қилувчи палла бошланди. Мавсум аввалидаёқ мақсад сифатида кейинги босқич йўлланмаси қўйилган эди. Эртага ҳам фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Тақвим тиғизлигига аллақачон кўникиб бўлдик. Сиз халқаро майдонда ўйнашни хоҳласангиз, шундай бўлиши табиий. Муҳими, барча йигитлар бўлажак ўйинга шай ҳолатда. Фақатгина дисквалификация туфайли Алибек Давроновнинг хизматидан фойдалана олмаймиз.

Рақиб Иорданиянинг энг кучли жамоаси ва фақат тажрибали ўйинчилардан тузилган. Уларнинг "Шаржа" ва "Ас Садд" жамоасидан фарқи битта футболчига боғланиб қолмаган. Шунингдек, жисмоний жиҳатдан жуда яхши шаклланган. Бу жамоани енгиш учун катта меҳнат қилишимиз керак бўлади.Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши жамоага куч беради. Эртага ҳам стадионда ажойиб атмосфера бўлади деган умиддамиз.

Жавоҳир Сидиқов: Бизни муҳим баҳс кутиб турибди. Жамоа яхши формада, йигитларнинг кайфияти юқори. Худо хоҳласа, эртага ғалаба билан Қашқадарё аҳлини хурсанд қилишга уринамиз.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 21:12, 26.11.2023.
Ўқилди: 2877 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик