Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Сардор Абдунабиев: "Чиройлиги мен учун қизиқ эмас, муҳими кўпроқ гол уриб жамоамга ёрдам бериш"

Баҳо:
+ | -

“Андижон”нинг жорий йилги мавсумдаги дастлабки голи муаллифи – Сардор Абдунабиев деярли чемпионат якунида ўзининг иккинчи голини киритишга муваффақ бўлди.

Сафарда “Турон” билан бўлиб ўтган баҳсда қўшиб берилган дақиқанинг охирида яккама-якка ҳолатга чиқди ва бундан усталик билан фойдалана олди.

Эътиборлиси, у иккинчи голини собиқ клуби дарвозасига киритди. Ўтган йили про лигада айнан “Турон” шарафини ҳимоя қилган. Сардорга айрим саволлар билан мурожаат қилдик.

— Сардор, "Андижон"нинг ушбу мавсумдаги илк голи муаллифисиз. Қаршида "Насаф"га чиройли гол ургандингиз. Деярли чемпионат якунида яна гол урдингиз. Буни қандай изоҳлаган бўлардингиз?
— “Турон” билан ўйинда қўлга киритилган ғалаба билан жамоадошларим ва мухлисларимизни табриклайман. Тўғри, мавсумнинг биринчи ўйинида киритган голим балки чиройли чиққан бўлиши мумкин. Лекин ўша биргина гол билан қолиб кетдим. Бу мен учун ёмон натижа эди. Оддий гол бўлса ҳам, голларим кўпроқ бўлса яхши. Ўша чиройли голимни оддий урилган 5 та голга алмашган бўлардим. Бу мен учун афзал. Аммо “Андижон” сафида гол уриш ҳам осон эмас.

— Шунингдек, ўтган йили ижара ҳисобида "Турон"да тўп сургансиз. Сиз эса собиқ жамоангизга гол урдингиз. Буни кутганмидингиз?
— Мавсум бошида гол ургандим ва мен учун иккинчи гол жуда зарур эди. Аммо буни амалга оширишим анча қийин кечди. Аксига олиб менда голли вазиятлар ҳам кам бўлди. Ҳа, имкониятлар бўлди десам ҳам бўлади. Лекин айрим пайтларда омад етишмагандир ёки ўзим панд бергандирман. Мен учун битта гол қониқтирмасди. Чиройлиги мен учун қизиқ эмас, муҳими, кўпроқ гол уриб жамоамга ёрдам бериш. Ҳар доим голларимни кўпайтириш ва бу орқали “Андижон”га ёрдам бериш ниятида бўлганман. Ҳа, илгари “Турон” шарафини ҳимоя қилганман. Бу клубда яхши хотиралар қолган. У ердаги шароитлар футболга хос. “Турон”даги имкониятлар юқори ўринлар учун курашадиган даражада. “Турон” яхши жамоа.

— Қизиғи, сизга дарвозабон Элдор Адҳамов ассист вазифасини бажарди. Ўшанда тўп рақиб ҳимоячисидан ўтиб сизга келишини ва яккама-якка чиқишингизни ўйлаганмидингиз?
— Ўша вазиятда дарвозабонимиз Элдор Адҳамов тўпни яхши тепиб берди. Шаҳбоз Эркинов эса маҳоратини ишга солди ва мени олдинга югураётганимни ҳис қилиб, тўпга тегмасдан ўтказиб юборди. Ўшанда Эркиновни тажрибаси қўл келди. Яккама-якка вазиятдан фойдаланмасам бўлмасди.

— Бу мавсумда "Андижон"нинг иштирокини қандай баҳолайсиз?
— “Андижон” клубида ажойиб футболчилар йиғилган. Жамоамиз бундан ҳам юқори ўринлардан бирини эгаллашга қодир. ОКМК билан ўйин финалга хос бўлганди. Ўша бир учрашув билан янада юқорига ёки пастга тушиб кетиш мумкин эди. Балки ўша баҳсда ютганимизда ҳозир кучли учталик ёки тўртталик учун курашаётган бўлардик. Ҳозирги натижамиз ҳам ёмон эмас, ҳамиша мухлисларимизни хурсанд қилиш учун ўйнаймиз ва биз мавсумни ғалаба билан тугатмоқчимиз.

"Андижон" матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 07:51, 28.11.2023.
Ўқилди: 1126 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [7240]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3413]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3048]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2456]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2418]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2122]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [2018]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1993]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1963]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1940]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.