Хаби Алонсо ёзда қайсидир клубга кетиши мумкинми деган саволга жавоб берилди. Хабарларга кўра, "Баер Леверкузен" ўз мураббийини кетишига рухсат бермоқчи эмас. Аммо шартномага кўра, ҳеч қандай товон пули мавжуд эмас.
Фабрицио Романога кўра, клуб ва Алонсо ўртасида жентлменлик келишуви бор холос. Айни дамда Хаби Алонсо жамоаси Бундеслигада етакчи бўлиб турибди. Бу мавсумда унинг шогирдлари 62 та гол уриб, 14 та ўтказиб юборди.