"Порту" ва Каталониянинг "Барселона" клубининг собиқ юлдузи португалиялик Деку ҳозирда Каталония суперклубида етакчи лавозимлардан бирини эгаллаб турибди. У клубнинг Жоау Феликс ва Жоау Канселу каби футболчилар борасидаги режалари ҳақида гапирди. Декунинг сўзларига кўра, клуб бу футболчиларнинг ўйинларидан жуда мамнун.
"Жоау Феликс ва Канселу? Биз улардан жуда мамнунмиз. Улар жамоанинг ўйинига сифат қўшади", - дея Деку сўзларини келтиради A Bola.
Ҳозирда "Барселона" Испания чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда, жамоа кейинги турда "Атлетико Мадрид"га қарши ўйнайди. Бу учинчи декабрда содир бўлади.