Ярим енгил вазн тоифасида рингга чиқиб келаётган Отабек Холматов навбатдаги жангини камар учун ўтказиши хабар қилинганди.
Холматов вакант қолган WBA камари учун Раймон Форд билан жанг қилади.
Ушбу жангни ташкил этиш ҳуқуқи учун промоутерлик савдоси ўз якунига етди. Унга кўра, дунёга машҳур Top Rank промоутерлик компанияси жангни ташкил қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Компания 317 500 доллар эвазига аукционда ғолиб бўлди.
Мазкур савдода Форд фаолият олиб борадиган Matchroom компанияси 255 555 долларлик таклиф билан иштирок этди. Аммо якунда Top Rank ғолиб бўлди. Гонорарлар боксчиларга 50/50 кўринишида тақсимланади.
Ҳозирда жангни ташкил этиш учун учта сана кўриб чиқилмоқда: Верона (2 март), Нью-Йорк (16 февраль) ва Ар-Риёд (17 февраль).
Маълумот учун, 17 февраль куни Ар-Риёдда ўтказиладиган бокс оқшомининг асосий тўқнашувида Тайсон Фьюри ва Олександр Усик супероғир вазннинг мутлақ чемпионлиги учун жанг қилади.