"ПСЖ" деярли 20 йилдан бери Чемпионлар лигасида ҳозиргидек кам очко тўплагани йўқ эди.
Луис Энрике шогирдлари “Ньюкасл” билан дуранг ўйнади (1:1) ва “F” гуруҳида ҳозирча 7-очкони қўлга киритди.
Парижликлар гуруҳ босқичининг 5 туридан сўнг охирги марта 2004/05 йилги мавсумда ҳозиргидан камроқ очкога (6) эга бўлишган.
Сўнгги турда “ПСЖ” сафарда пешқадам “Боруссия Дортмунд”га қарши баҳс олиб боради. Биринчи учрашувда французлар 2:0 ҳисобида зафар қучганди.