"Вест Хэм" январдаги трансферлар ойнаси учун иккита харидни мўлжалламоқда. Хабарларга кўра, Лондон клубига бир ҳужумчи ҳамда чап қанот ҳимоячиси керак бўлмоқда.
Ҳужумдаги Майкл Антонио ўзидан кутилган натижаларни бермаяпти. Қанотдаги Эмерсон эса жароҳатлар билан қийналмоқда. Шу сабаб Дэвид Мойес янги харидлар истайди.