Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Ўзбекистон U20 - «Қизилқум» 3:2 (фотогалерея)

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасининг 2013 йил ҳисобидан дастлабки йиғини давом этмоқда. Тайёргарлик машғулотларини 10 январь куни бошлаган Аҳмаджон Мусаев шогирдлари 17 январга қадар Тошкентда шуғулланишади.

Тошкентда ўқув-машғулот йиғинлари якунига етганидан сўнг, 17 январь куни Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ташкил этиладиган Ҳамдўстлик Кубоги баҳсларида иштирок этади. Мусаев шогирдлари мусобақанинг «В» гуруҳидан ўрин олган бўлиб, плей-офф босқичи йўлланмаси учун мусобақа мезбонлари – Россия, шунингдек, Қозоғистон ва Қирғизистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

Маълумот ўрнида, июнь-июль ойларида Туркияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги 2013 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида, тасдиқланган режага бўйича, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси яна бир қатор маҳаллий ва хорижий йиғинларни ўтказади, халқаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тошкент йиғини доирасида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Дастлаб, «Сўғдиёна»га қарши учршаувда ёшлар термаси 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, «Қизилқум» билан ўтказилган ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Қуйида иккинчи учрашувдан олинган фотосуратлар билан танишишингиз мумкин.

Суратлар муаллифи – Ҳасан Пирмуҳамедов (ЎФФ матбуот хизмати).


«Қизилқум» футболчилари иккинчи бўлимда ишончлироқ ўйнашди, нисбатан ташаббусга эга бўлишди.


Биринчи бўлим эса деярли Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ташаббуси остида кечди. Ёшлар термаси марказий ҳимоячиси – Муҳсинжон Убайдуллаев.


Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси марказий ҳимоячиси Бобурбек Йўлдошев.


Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Махсталиев.


Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жаҳонгир Абдумўминов ҳисоб очувчи голга муаллифлик қилди.


Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев.


Ёшлар ўртасидаги 2012 йилги Осиё чемпионатининг энг яхши тўпурари Игорь Сергеев «Қизилқум»га қарши фаол ўйнади, бироқ гол ура олмади.


Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сардори Владимир Козак етакчиларга хос ҳаракатлари билан ажралиб турди.


Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг марказий ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров.


Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев (ўнгда) ва унинг ёрдамчиси Алексей Евстафеев (чапда).


Абдулазиз Юсупов (чапда) биринчи бўлимда жуда фаол ҳаракат қилди, жуда ўткир бурчак остида «Қизилқум» дарвозасини ажойиб тарзда нишонга олди.


Учрашув давомида Аҳмаджон Мусаев шогирдлари ҳаракатини диққат билан кузатишга ҳам, ёш футбол ихлосмандларини хурсанд қилиб, дастхат улашишга ҳам улгурди.


Жамшид Искандеров ўзининг чиройли тўп узатишлари, тезкорлиги билан ажралиб турди.


Аҳмаджон Мусаев танаффус вақтида шогирдларига кўрсатма бермоқда.


Алдамчи ҳаракатларга уста Аббос Махсталиевни бир неча қоидабузарликлар билан тўхтатиб қолишди.


«Қизилқум»да бош мураббий Равшан Ҳайдаровга Алексей Евстафеев ёрдам беради.


Ёшлар терма жамоасининг бир қатор аъзолари ўзларини Санкт-Петербургдаги баҳсларда кўрсатишади. 

  Суратлар муаллифи - Ҳасан Пирмуҳамедов (ЎФФ Матбуот хизмати).
Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 20:11, 14.01.2013.
Ўқилди: 4598 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2641]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2326]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [2250]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1925]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1731]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1702]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1658]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1574]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1311]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1261]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик