Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Евро-2024да иштирок этмайдиган энг яхши АПЛ юлдузлари

Баҳо:
+ | -

Кейинги йили ёзда ўтказиладиган Европа чемпионатига йўл олган терма жамоалар номи аниқ бўлиб бормоқда. Кўплаб юлдузлар аллақачон турнирда иштирок этиш масаласини ҳал қилган. Аммо айримлар учун Германия тупроғида ўтадиган баҳслар армонга айланади. 21 та қатнашувчи давлатлар номи аниқ бўлиб улгурган бўлса, яна учта иштирокчини ўтиш ўйинлар орқали билиб оламиз. Ҳаттоки, ўша ўтиш баҳсларига ҳам жамоасини олиб чиқа олмаган, аммо АПЛда юқори мақомга эга бўлган юлдузлар ҳақида қуйида билиб оласиз.

Александер Исак

Бу галги саралаш даври Швеция учун омадсиз келди. 1992 йилги турнирда бронза соҳибига айланган миллат, Ф гуруҳида ўз имкониятларини кўкка совуриш билан банд бўлди. Улар сўнгги баҳсда 10 киши бўлиб қолган Озарбайжонга 3-0 ҳисобида мағлуб бўлишди. Исак охирги учта ўйинда жамоасига ёрдам бера олмаган бўлса, у бор пайтларда ҳам Швециянинг ўйинларида юксалиш кузатилмаган эди. Исак 5 та баҳсда 1 та гол урди холос. Бу эса "Ньюкасл" ҳужумчиси учун жуда ёмон кўрсаткичдир.

Деян Кулусевски

Яна бир швециялик юлдуз бу Кулусевскидир. У ҳам кейинги ёзда дам олади. "Тоттенхэм" ҳужумчиси миллий жамоасига етарлича ёрдам бера олмаган эди. Кулусевски учун бу уят саналади. Негаки, у "шпорлар" билан фантастик даражада ҳаракат қилмоқда. Вингер ҳисобида ҳозирга қадар 3 та гол мавжуд. 23 ёшли футболчи 8 та саралаш баҳсларида эса 2 та гол урган холос.

Эван Фергюсон

Футбол дунёсида ярқ этган юлдузлардан бири Фергюсондир. 19 ёшли марказий ҳужумчи "Брайтон"да бўлгани каби терма жамоа миқёсида ҳам бир хил натижаларга эриша олмаяпти. Ҳа, у ҳаракат қиладиган Ирландия бироз мураккаб гуруҳдан жой олганди. Фергюсон Франция, Нидерландия ва Греция билан тўқнашишига тўғри келди. Натижа эса қониқарли эмасди. Фергюсон 6 та баҳсда 2 та гол урди. Бу голлар Гибралтарга қарши киритилганди. Ирландия 8 та баҳсдан фақат 2 тасини ғалаба билан якунлай олган холос.

Мартин Эдегор

Шотландиянинг саралаш ўйинларидаги даражаси Норвегияга қимматга тушди. Испания ва Шотландия йўлланмани олгани боис, Норвегиянинг имкониятлари тушиб кетди. Шу сабабли Эдегор ҳам қитъа чемпионатини яна 4 йил кутиши керак бўлади. 24 ёшли ярим ҳимоячи ўз терма жамоасининг олтин даврида ҳаракат қилмоқда. Аммо, барибир Норвегиянинг даражаси саралашдан ўтиш учун камлик қилди. Эндиликда "Арсенал" сардори ҳам ёзда дам олади. Норвегия эса охирги бор қитъа чемпионатида 2000 йилда иштирок этганди.

Эрлинг Холанд

Ўтган мавсумнинг АПЛ тўпурари Евро-2024га бормайди. Балки Холанд Норвегия учун 29 та баҳсда 27 та гол ургандир, балки саралашда 6 та голга муаллифлик қилгандир. Аммо бу натижалар етарли бўлмади. Футбол мухлислари учун Холанд каби фантастик футболчини Германияда кўрмаслик жуда ҳам аламли. Айнан терма жамоалар миқёсидаги омадсизлик, Холандга "Олтин тўп"ни ютишга имкон бермаган эди. Келажакда бу нарса тўғирланади. Холанд эса ҳали ёш.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 12:05, 30.11.2023.
Ўқилди: 1786 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.