Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Файзуллаевнинг россиялик футболчилардан устунлиги нимада экани айтилди

Баҳо:
+ | -

Россиянинг Футбол24 нашри ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев ҳақида таҳлилий мақола эълон қилди. Унда ўзбекистонлик футболчининг устун жиҳатлари тилга олинган.

"Файзуллаевнинг россиялик кўпгина футболчилардан асосий фарқи: Аббос, хато қилиш эҳтимоли юқори бўлишига қарамай, тўпни олдинга чизиққа етказаверади. Бунинг учун бош мураббий Владимир Федотовга олқишлар. Россиянинг аксарият жамоалари ўзбек футболчисига бу қадар эркинлик бермаган бўларди. ЦСКА футболчисиинг узатмалар аниқлиги ўртача 70 фоизга тенг. Бу эса РПЛдаги кўп плеймейкерларнинг кўрсаткичидан паст ҳисобланади. Масалан, Клаудиньода бу кўрсаткич 88 фоизга тенг.

Ҳа. Аббоснинг ҳамма узатмалари ҳам манзилга аниқ етиб боравермайди. Аммо етиб борганида эса хавфли вазиятлар юзага келади.

Файзуллаевнинг яна бир устун жиҳатларидан бири – мустақил қарор қабул қилишдан чўчимайди. Бунинг учун унда асослар етарли. У кучли зарбага эга ва чап оёғида ҳам ўйнай олади.

Файзуллаев – РПЛ ҳимоячилари учун қўқинчли туш. Якама-якка вазиятларда Аббосдан нима кутишни билмайсан. У ўнг оёқда зарба бериб қолиши мумкин, тўп чап оёққа олиши мумкин, тўхтатиши, айланган ҳолда ҳужум бошлаб қолиши ёки кесма пас бериши мумкин. Бироз хаёл суриб қолсанг, у сендан ўтиб кетади ва Заболотнийнинг бошига аниқ узатма беради. Бонус — имкон бўлиши билан кучли зарба беради ва  тўпни олис бурчакка йўналтиради.

РПЛ клубларидаги ярим ҳимоячиларни олиб қарайдиган бўлсак, бир ўйинда ўртача зарбалар сони бўйича фақат Клаудиньо ва Эдуард Сперцян мақтана олиши мумкин", — дейилади эълон қилинган мақолада.

Манба: football24.ru
Киритилди: 18:20, 30.11.2023.
Ўқилди: 7686 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7369]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3429]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3124]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2445]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2305]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2247]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2242]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2156]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2135]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1894]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик