Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

Ди Мария ўз юртига қайтмоқчи

Баҳо:
+ | -

Португалиянинг "Бенфика" ярим ҳимоячиси Анхел Ди Мария Аргентина чемпионатига қайтмоқчи, деб хабар бермоқда Sports Radio.

Хабар қилинишича, 35 ёшли Ди Мариянинг "Бенфика" билан шартномаси тугамоқда ва 2024 йилнинг июлида у ўзининг туғилган "Росарио Сентраль" жамоасига қайтади, у билан Либертадорес кубогида иштирок этиш ниятида.

Росарио шаҳрида туғилган Анхел Ди Мария "Росарио Сентраль" битирувчиси бўлиб, у ерда 1992 йилда тўрт ёшида ёшлар тизимига кирган. 2007 йилда жамоанинг асосий жамоасидаги икки мавсумдан сўнг ярим ҳимоячи Европага кўчиб ўтди ва у ерда "Бенфика", Испаниянинг "Реал Мадрид", Англиянинг "Манчестер Юнайтед", Франциянинг "ПСЖ" ва Италиянинг "Ювентус" клубларида ўйнади. "Реал Мадрид" билан аргентиналик футболчи 2013/14 йилги мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. 2002 йилда эса Аргентина терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлди.

Киритилди: 19:40, 30.11.2023.
Ўқилди: 1320 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик