Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия - Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия - Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

U-17 ЖЧ. Учинчи ўрин соҳиби аниқланди

Баҳо:
+ | -

Мали ва Аргентина терма жамоалари ўзаро тўқнаш келган U-17 жаҳон чемпионати учинчи ўрин учун баҳси якунланди.

Жамоалар Суракарта (Индонезия) шаҳридаги «Манаҳан» стадионида ўзаро баҳс олиб боришди. Учрашувни Фу Минг (Хитой) бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Мали жамоаси 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Тўққизинчи дақиқада Мали терма жамоаси ҳужумчиси Иброҳим Диарра ҳисобни очди. Биринчи бўлим охирида ҳужумчи Мамаду Думбия Африка термасининг устунлигини оширди. 48-дақиқада Ҳамдиу Макалу якуний ҳисобни ўрнатди - 3:0.

Ярим финалда Мали терма жамоаси Франция термасига 1:2, Аргентина эса Германияга имкониятни бой берганди (3:3, пенальтилар сериясида 2:4).

Германия ва Франция ўртасидаги финал 2 декабрь куни бўлиб ўтади. 

Киритилди: 19:10, 01.12.2023.
Ўқилди: 4009 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик