Кириш Регистрация

Рўзиқул Бердиев: «Кумуш медаль учун биз муносиб эдик»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 26-туридан ўрин олган ОКМК – Насаф (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бугунги ўйин жанговор тарзда ўтди. Икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушди. ОКМК ҳам, биз ҳам 3 очкога лойиқ учрашув намойиш этдик. Бизда ҳам кўп вазиятлар бўлди.

Водийдаги дербида ҳам дуранг натижа қайд этилибди. Кумуш медаль учун биз муносиб эдик, деб ўйлайман. Бугун ҳам натижа учун ҳаракат қилгандик. Аммо қийин бўлиши аниқ эди.

Кўп баҳсларда ротация қилишга мажбурмиз. Сабаби, олдинда бизни муҳим беллашув кутмоқда. Шундай экан, таркибда йўқотиш бўлмаслиги учун асосий таркибда ўзгаришлар қилиб туришимиз лозим. Асосан марказ ва ҳужум чизиғида ротация қиламиз. Чунки шу позицияларда ўзгариш қилишга имконимиз бор.

Вице-чемпионлик, Кубок ва Суперкубок қўлга киритилиши – Насаф тарихида ҳали содир бўлмаган. Буни такрорлаш ҳам қийин бўлади. Шу туфайли, мен ишонч билан айта оламанки, бу мавсум биз учун энг яхшиси бўлди.

Чемпионлик пойгасида охиригача қатнаша олмаганимизнинг бир қанча сабаблари бор. Биринчидан, айрим муҳим ўйинчиларимизни йўқотдик. Яна баъзи легионерлар трансферида омадсизликка учрадик. Қолаверса, барқарорлик, маҳорат етишмаслиги каби ҳолатлар ҳам максимал ижобий натижа қайд этилмаганига сабаб бўлди.

Жорий мавсум Насафъга 5 баллик тизимда 5 баҳо қўя оламан. Негалигини юқорида айтиб ўтдим» – деди Бердиев.

Киритилди: 21:34, 01.12.2023.
Ўқилди: 1539 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [10549]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3363]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3082]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2985]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2501]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2316]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2313]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2192]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1946]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1837]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.