Кириш Регистрация

Виталий Левченко: «Кучли клублар билан яхши ўйин кўрсатдик»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 26-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Нефтчи" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Барча мухлисларни табриклайман. Улар юқори классдаги футбол гувоҳи бўлишди. Қўшимчасига мавсумнинг якунида дерби. Бу дербида кўплаб эмоциялар майдонда ва ҳар иккала жамоа мураббийлар ўтирадиган захира ўриндиғида ҳам шундай ҳолат кузатилди. Ҳақиқий футбол байрами кузатилди, барча қониқди.  Ғалабани хоҳлаган бўлсакда, якунда дуранг билан якунига этди. Натижа адолатли бўлди. Биринчи даврадаги ўйинда ҳам дуранг қайд этилганди. Жамоаларни кучлари тенг даражада эканлигини кўрсатиб берди.

Биринчи ўринда шуни айтишим керакки, бу ерда кўп нарса ўйинчини ўзига боғлиқ. Футболчи жамоада ўйнашни истамаса мисол учун «"Нефтчи"»дами Намангандами, уни ушлаб туришдан нима наф бор? Бундай футболчида иштиёқ бўлмайди. Табатадзенинг намангаликликларга кўпроқ фойдаси тегди. "Навбаҳор" чемпионлик учун курашадиган клуб. Жамоа олдига яхши вазифалар қўйилган эди, агар хоҳиш бўлмаса футболчини ушлаб туриш керак эмас. Ўйнашга иштиёқи борми, марҳамат ўйнатамиз. Агар аксинча бўлса уни ушлаб турмаймиз.

Лига клублардаги шароитларни яхшилашга ҳаракат қилиб келяпти. Футбол босқичма-босқич ривожланяпти. Ўзбекистонда футболга бўлган эътибор мени қувонтиряпти. Ўйинга келсак, нимадир ўхшади, нимадир ўхшамади. Биринчи таймда фаолроқ бўлдик ва гол ҳам урдик. Иккинчи бўлимда эса бошқачароқ ҳаракат қилдик. "Навбаҳор"ъда етакчи ўйинчи пайдо бўлди ва барчасини ўз қўлига олди. Биринчи бўлимда Остон Ўрунов ўртада ўйнади. Иккинчи бўлимда эса ўзининг севимли нуқтасига ўтди. У қийин ҳолатга солиб қўйди, деб ўйлайман. Гол ҳам ўтказиб юбордик. Аммо ёмон ўйнамадик.

Адҳамзода учрашувдан аввал шамоллаб қолганди. Дори-уколлар бердик. Аввало, унинг соғлигини ўйладик. Шамоллаб қолгани боис қайдномага киритмадик.  Унинг жамоа билан бир йиллик шартномаси бор. Кимдир сотиб олмоқчи бўлса, музокара ўтказишга тайёрмиз.

Энг яхши ўйинларимиз олдинда. Ёмон ўйинларимизни ҳали таҳлил қилиб кўрмадик. Ёмон ўйинларни ҳозирча кенг оммага ошкор қила олмайман.

"Пахтакор"га қарши ёрқин ўйин бўлди, деб ўйлайман. Турнир жадвалидаги юқоридаги клублар билан яхши ўйин кўрсатдик.

"Навбаҳор" Ҳиндистонда мағлубиятга учрамаса кўзлаган мақсадига эришиши мумкин. Жамоанинг имкониятлари юқори. Барчаси ўз қўлида. Сифатли ўйин кўрсатишса, натижа ҳам бўлади”, – деди Левченко.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 08:10, 02.12.2023.
Ўқилди: 1486 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9540]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3243]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3012]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2874]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2407]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2278]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2188]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2177]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1892]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1792]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.