Кириш Регистрация
29/02 00:45 Интер 4-0 Аталанта
02/03 00:45 Лацио - Милан
02/03 01:00 Монако - ПСЖ
02/03 01:00 Сельта - Альмерия
02/03 18:00 Севилья - Реал Сосьедад
02/03 19:00 Удинезе - Салернитана
02/03 20:00 Фулхэм - Брайтон
02/03 20:00 Ньюкасл - Вулверхэмптон
02/03 20:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
02/03 20:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
02/03 20:00 Брентфорд - Челси
02/03 20:00 Эвертон - Вест Хэм
02/03 20:15 Райо Вальекано - Кадис
02/03 21:00 Реймс - Лилль
02/03 22:00 Монца - Рома
02/03 22:30 Лутон - Астон Вилла
02/03 22:30 Хетафе - Лас-Пальмас

«Пахтакор» ва «Насаф» келаси мавсумда қандай мусобақаларда қатнашади?

Баҳо:
+ | -

Келаси мавсумдан (2024/2025) янги ташкил этиладиган ОФК Элита чемпионлар лигасининг финал босқичи Саудия Арабистонида ўтказиладиган бўлди. Саудия кетма-кет беш мавсум давомида финал босқичини ўзида қабул қилади. Финал босқичида чорак финал, ярим финал ва финал баҳслари ўтказилади.

Ўзи бу қандай мусобақа?

ОФК ҳам УЕФАдан андоза олган ҳолда янги мусобақа ташкил этмоқда — Элита Чемпионлар лигаси.

Унда қитъанинг энг кучли 24 клуби иштирок этади — Ғарбда 12, Шарқда — 12 та. Ҳар бир минтақа биттадан гуруҳ бўлади. Келаси мавсумда Ўзбекистон номида ушбу турнирда "Пахтакор" иштирок этади (амалдаги чемпион сифатида).

Ҳар бир жамоа гуруҳда 8та ўйин ўтказади (4 та уйда, 4 та сафарда). Қайси турда қайси клуб билан рақиб бўлишни эса қуръа аниқлаб беради. Шуниси аниққи, икки клуб ўзаро бир марта тўқнаш келиши мумкин. Баъзи жамоалар эса гуруҳ босқичида тўқнаш келмаслиги ҳам мумкин. Дастлабки 6 та тур ўйинлари 16 сентябрь - 4 декабрь оралиғида ўтказилса, 7 ва 8-тур баҳслари 2025 йилнинг февраль ойида бўлиб ўтади.

Ҳар бир гуруҳдан 8 тадан жамоа кейинги босқичга чиқади. Нимчорак финал босқичи (2 та ўйин) март ойига белгиланган. Финал босқичи эса 25 апрель - 4 май кунлари оралиғида Саудияда ўтказилади.

Чемпион 12 миллион доллар, финалчи эса 6 миллион доллар мукофот пулига эга бўлади. Бу мусобақада Ўзбекистон шарафини "Пахтакор" ҳимоя қилади.

ОЧЛ-2 ҳақида

"Насаф" эса Ўзбекистон кубоги ғолиби сифатида Осиё чемпионлар лигаси-2 (ОЧЛ-2) мусобақасида иштирок этади.

Мавсум-2024/2025да ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичида 32 жамоа иштирок этади — Ғарбда 16, Шарқда — 16.

"Насаф" тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида қатнашади. Бу турнир классик форматда ўтказилади. Жамоалар 8та гуруҳга бўлинади ва рақиблар уй-сафар  тизимида ўзаро икки мартадан ўйнаб чиқади. Гуруҳ босқичи сентябрь - декабрь ойлари оралиғида ўтказилади.

Гуруҳ босқичи якунида иккитадан жамоа плей-оффга чиқади. У ёғи бизга таниш бўлган форматда давом этади. Ҳар бир босқич — нимчорак финал, чорак финал ва ярим финал иккитадан ўйиндан иборат бўлади (уй ва сафар). Финал эса битта ўйиндан иборат бўлади.

Нимчорак финал — 11-13 ва 18-20 февраль
Чорак финал — 4-6 март ва 11-13 март
Ярим финал — 8-9 апрель ва 15-16 апрель
Финал — 17 май.

Манба: @futbol_qoidalar
Киритилди: 11:20, 02.12.2023.
Ўқилди: 14090 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.