Англия чемпионатининг ўн тўртинчи туридан ўрин олган ўйинда «Тоттенхэм» «Манчестер Сити» билан дуранг ўйнади.
Голлардан бирини Деян Кулушевски киритди ва баҳсдан сўнг фикр билдирди.
«Қандай қилиб гол уришга муваффақ бўлганимни билмайман. Лавҳаларни қайта кўриб чиқишимиз керак.
Биринчи бўлимда рақиблар биздан устун ўйнашди, аммо иккинчи бўлим ажойиб ўтди, биз ўйинни назорат қилдик ва бир очкога лойиқ эдик.
Бундай характер ва футболга эга жамоа албатта юқори савияга қайтади», дея Кулушевскининг сўзларини келтиради BBC Sport.