Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Испания кубоги: ярим финалда Эл-Класико эҳтимоли пасайди

Баҳо:
+ | -

Испания Қироллик кубогининг чорак финал дастлабки учрашувлари кеча бошланганидан хабарингиз бор. Илк учрашувда Мадриднинг "Реал" клуби "Валенсия" дарвозасига жавобсиз икки тўп йўллаб, жавоб учрашуви олдидан яхши имокният ҳосил қилиб олган эди.

Бугун чорак финалнинг дастлабки учрашувларидан яна иккитаси бўлиб ўтди.

"Камп Ноу"да "Барселона" уч кунгина муқаддам Ла-Лига доирасида меҳмонда 3:1 ҳисобида ютиб келган "Малага"ни қабул қилди.

Учрашувнинг 25-дақиқасидаёқ меҳмонлар ҳисобни очишди. "Малага" яримҳимоячиси Тиаго Алкантаранинг қўпол хатосидан фойдаланиб Пинто дарвозасини нишонга олди. Сўнг беш дақиқа ичида каталонияликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Аввалига Месси 50 метр масофадан 4 футболчини алдаб обориб дарвозани аниқ нишонга олган бўлса, дақиқа ўтмай Бурчакдан ҳаволатилган тўпни жамоа сардори Пуйоль боши билан рақиб дарвозасига йўналтирди.

75-дақиқада "Малага" 1 киши кам бўлиб қолди — Педрога нисбатан сўнгги умид фолини ишлатгани учун Начо Монреаль тўғридан тўғри қизил карточка билан жазоланди. Шунга қарамасдан, меҳмонлар дуранг натижага эришдилар — ўйин асосий вақтининг сўнгги дақиқасида Игнасио Камачо жарима зарбасидан узатилган тўпни Пинто қўриқлаётган дарвозага буриб юборди.

Жавоб учрашуви Малагада 23 январь куни бўлиб ўтади.

Яна бир учрашувида Уиаи Эмери дебют қилди. "Севилья" бошқарувига келган испаниялик мураббий шогирдлари меҳмонда "Реал Сарагоса"га қарши майдонга чиқишди ва учрашувда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди.

Қироллик кубоги чорак финалининг яна бир дастлабки учрашуви эртага "Атлетико" Мадрид ва "Реал" Бетис жамоалари ўртасида тунги 02:00 да бошланади.

ИСПАНИЯ ҚИРОЛЛИК КУБОГИ. 1/4 ФИНАЛ. ДАСТЛАБКИ ЎЙИНЛАР

БАРСЕЛОНА (Барселона) – МАЛАГА (Малага) 2:2 (2:1)
Голлар: Итурра, 25 (0:1); Месси, 29 (1:1); Пуйоль, 30 (2:1); Камачо, 90 (2:2).
Огоҳлантиришлар: Санчес, 11; Месси, 34 – Элизеу, 38; Санчес, 82; Фернандес, 90+3.
Четлатиш: Йўқ – Монреаль, 75.

САРАГОСА (Сарагоса) – СЕВИЛЬЯ (Севилья) 0:0
Огоҳлантиришлар: Гонсалес, 26; Паредес, 84 – Навас, 40; Мадуро, 73.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 03:25, 17.01.2013.
Ўқилди: 11300 марта.
Фикрлар: 98 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [7593]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2569]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1590]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1585]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1436]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1393]

Карло Анчелотти: «Агар Жозе «Реал»га қайтса, бундан хурсанд бўламан» [1316]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1279]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1102]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1080]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик