Осиё Чемпионлар лигаси, “B” гуруҳи, 6-туридан ўрин олган “Ас-Садд” – “Насаф” (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
"Ушбу натижа билан ўзбекистонлик футбол мухлисларини табрикламоқчиман. Биз кучли рақиблар билан ўйинда кейинги босқичга чиқишни уддаладик. Бу жуда ҳам ёқимли. Бундан хурсандмиз
Ўйинга келадиган бўлсак, "Ас-Садд" учрашувни мана шундай бошлашини билардик. Шунга қарамай, тезкор гол ўтказиб юбордик ва бу биринчи бўлимда рақибга устунлик берди. Иккинчи бўлимда эса янги ўйинчилар майдонга тушириш орқали тактик ўзгаришларни амалга оширдик. Шунинг учун устунлик биз томонга ўтди. Оқибатда ўзимизга керакли бўлган дуранг натижани қўлга киритдик", — деди Бердиев.