Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-0 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 0-1 Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Марсело "Реал" сафида уни ҳайратда қолдирган икки футболчи кимлигини айтди

Баҳо:
+ | -

"Флуминенсе" чап қанот ҳимоячиси Марсело "Реал"даги собиқ жамоадошларидан қайси бири унда кучли таассурот қолдирганини айтди.

Бразилиялик футболчи 2007 йилнинг январида "Лос-Бланкос" сафига қўшилган, орадан 15 ярим йил ўтиб жамоа билан 5 марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан ва бошқа кўплаб совринларни қўлга киритган.

“Мени ҳайратда қолдирган икки киши бор: Иско ва Лука Модрич. Иско футзал билан шуғуллана бошлади ва у машғулотларда ҳамда ўйинларда нималар қилди... У буни қандай қилганини ҳеч тушуна олмадим. Модрич ҳам жуда таъсирли эди. Одамлар Лука "Олтин тўп"га лойиқ эмаслигини айтишади? Бу мутлақо бемаънилик", - дея Марсело сўзларини келтиради Madrid Zone.

Киритилди: 08:03, 05.12.2023.
Ўқилди: 7796 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик