Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Микель Артета жамоасининг драматик ғалабасидан (4:3) кейин ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
"Мен жуда бахтлиман. Олдинда бизни қийин жанг кутиб турганини билардик, аммо йўқ жойдан голлар ўтказиб юбориш орқали ўзимизга қийинчилик туғдирдик. Футболчиларимиз қандай курашганликлари, энг керакли пайтда кўрсатган фазилатларини алоҳида таъкидлаш жоиз. Улар охиригача таслим бўлишмади, бунинг учун мукофот олишди", - дея Артета сўзларини келтиради BBC.