"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау клуб таниқли дарвозабон Давид де Хеа билан шартнома имзолаши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди.
Хабарингиз бор, “Ньюкасл” елкасидаги жароҳат туфайли Ник Поупни узоқ муддатга йўқотди. Давид де Хеа "Манчестер Юнайтед"ни тарк этганидан сўнг ёздан бери эркин агент бўлиб келмоқда.
"Матбуотдаги маълумотларга қарамай, биз ҳеч қандай сўров қилмадик. Биз ҳақиқатан ҳам Мартин Дубравкага ишонамиз, мен у ҳақида доим юқори фикрда бўлганман. Мартин юқори савияли дарвозабон”, - деди Хау журналистларга.
Айни пайтда "Ньюкасл" Англия чемпионати турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Эдди Хау шогирдлари пайшанба куни сафарда "Эвертон"га қарши ўйин ўтказади.