Бир вақтлар "Манчестер Юнайтед" сафида ўзини кўрсатган ва жамоасига фойдаси бирмунча тегган бир қанча футболчилар биламиз. Шулардан бир нечтаси фаолиятини якунлаган, баъзилари бошқа клубларда ўйнашда давом этмоқда.
Айни вақтда бошқа клубларда ўйнаётганлардан Эшли Янг ва Хуан Мата каби футболчилар ҳали ҳам фаол.
Биз эса ҳозирга келиб эркин агентга айланган собиқ "Манчестер Юнайтед" футболчилари ҳақида сўз юритамиз.
Давид Де Хеа
Ўтган мавсумда йўл қўйган қўпол хатолари ва Эрик Тен Хагнинг ўйин услубига тўғри келмагани сабаб испаниялик дарвозабон клуб билан шартномани узайтирмади ҳамда ҳозирда эркин агентга айланган. Мураббий жамоага оёқда яхши ўйнайдиган дарвозабонни хуш кўрганлиги сабаб Де Хеа жамоа клуб билан хайрлашишга мажбур бўлди.
Энг ажабланарлиси, испаниялик футболчи кейинги олти ой давомида бошқа клуб топа олмади. Де Хеа бир қанча хатоларига қарамай, қобилиятли дарвозабон бўлиб қолмоқда ва ўтган мавсумда Премер-лигада 18 та ўйинда дарвоза даҳлсизлигини сақлаб қолган.
Миш-мишларга кўра, «Нюкасл» Ник Попе жароҳатидан сўнг уни қисқа муддатли шартномага имзолашдан манфаатдор. Клуб Де Хеа вариантини кўриб чиқмоқда. Испаниялик учун ҳам бу яхшигина имконият.
Жесси Лингард
Бир вақтлар Лингард "Манчестер Юнайтед"нинг келажаги дея қаралар эди. Аммо унга стабиллик етмади ва даражасини анча йўқотди. МЮдан кетганидан сўнг "Вест Хем"да ўзининг аввалги даражасини қайтаришга урингандек бўлди, аммо унга яна барқарорлик етишмади. Шундан сўнг у "Ноттингем Форест"да ўзини синаб кўрди.
Лекин у ерда ҳам ўзини кўрсата олмади. Айни дамда манкунианликларга тегишли бўлган футболчига Саудиянинг "Ал Иттифоқ" клуби жиддий қизиқмоқда. Жамоа мураббийи Стивен Жеррард Жессини жамоага олиб келмоқчи.
Аммо 30 ёшли Лингард араб клуби билан шартнома имзолашга рози бўлмади ҳамда айни дамда эркин агент сифатида ишсиз қолмоқда.
Филь Жонс
Яна бир футболчи мемга айланган футболчи Фил Жонс ўтган ёзда "Олд Траффорд"даги 12 йиллик жароҳатидан сўнг «Юнайтед»ни тарк этди.
Собиқ англиялик ҳимоячи ўзинни мураббийликда синаб кўрмоқчи ва бу мавсумда бир неча бор «Юнайтед»нинг Каррингтон машғулотларида иштирок этган.
Аммо футболчи ҳали ҳам фаолиятини якунламади ва клубларда таклиф кутмоқда. У айни дамда эркин агент.
Марвуан Феллайни
У 2010 йилларнинг ўрталарида «Юнайтед»га таклиф этилган футболчига кўпчилик паст баҳо берган.
Бельгия термаси собиқ футболчиси сўнгги беш йилнинг кўп қисмини Хитойда ўтказди ва лиганинг "Шандонг Таишан" сафида фаолият олиб борди. У ерда ярим ҳимоячи бир қанча голлар уришга ҳам муваффақ бўлган.
Феллайни 2023 йилги мавсум охирида Таишанни тарк этди ва клуб тарафдорлари билан ҳайрлашди.
"Мен ҳам Хитой ва унинг ажойиб маданиятини кашф этганимдан жуда хурсандман ва фахрланаман", - деди Феллайни.
Феллайни айни дамга келиб эркин агентга айланган ҳамда унинг кейинги фаолияти қаерда давом этади бу сўроқ оситда.
Хавьер Эрнандер (Чичарито)
Сер Алекс Фергюсон мураббийлигининг сўнгги кунларида жамоага таклиф қилинган Эрнандес фаолиятини "Лос-Анжелес Гелакси" клубида давом эттирди. АҚШ клубидаги бир қанча сермаҳсул мавсумлардан сўнг у эркин агентга айланди.
"Олд Траффорд"даги беш йил давомида Премьер-лигадаги бир қанча ўйинларда майдонга тушишга муваффақ бўлди. "Манчестер Юнайтед" сафида умумий 103 та ўйинда майдонга тушиб, 37 та гол уришга эришган.