Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

«Қизилқум» клуби раҳбарияти Туркияда халқаро семинарда иштирок этмоқда

Баҳо:
+ | -

«Қизилқум» футбол клуби бош директори Амин Эргашев ва жамоа маъмури Шерзод Тошев Туркия Суперлигаси ва ПРО лигаси жамоалари вакиллари билан ҳамкорликда бўлиб ўтаётган семинарда иштирок этмоқда.

Семинар доирасида ўзбекистонлик мутахассислар учун 3 та асосий мавзуда: «Футболчилар селекцияси ҳамда футбол агентлари билан ишлаш», «Футбол учрашувларини ташкил этиш ва мухлислар билан ишлаш», «Маркетинг ва чипталар савдоси» бўйича семинар бўлиб ўтади. Бунда футбол клубларининг 2024 йилги мавсумга тайёргарлик кўриши ва аниқ режалар ишлаб чиқишига кўмаклашиш кўзда тутилган.

Семинар давомида Фенербаҳче клубининг раҳбарлик органларида фаолият олиб бораётган Ўкан Ўзкан, Тезжан Шайли, Эгемен Эргюден, Галатасарай вакиллари Мурат Эрсой, Женк Эргун, Начи Жансун, шунингдек, Туркия клублар бирлиги бош котиби доктор Чағри Илк ўз маъруза ва тақдимотлари билан иштирок этади. Ўзбекистонлик мутахассислар ўз клуби фаолияти билан солиштириш имкониятига эга бўлиши учун Фенербаҳче ҳамда Галатасарай клублари тузилмаси билан тўлиқ таништирилади, уларга мазкур клублар инфратузилмаси, иш фаолияти тўлиқ кўрсатилади.

Семинар давомида Туркия клублари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган.

Қолаверса Ўзбекистонлик мутахассислар Туркия Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган “Галатасарой” ва “Адана Демирспор” ҳамда “Бешиктош” ва “Фенербахче” жамоалари ўртасидаги учрашувларга ҳам ташриф буюришади.

Манба: https://t.me/PFC_Qizilqum
Киритилди: 23:45, 07.12.2023.
Ўқилди: 1068 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.