Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби «Кристал Пэлас» яримҳимоячиси Уилфрид Заа учун 6 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда «Goal.com» нашри хабар тарқатди.
Аммо «Кристал Пэлас» футболчини 10 миллион фунтдан камига сотмаслигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, футболчига даъвогарлар ичида Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ҳам бор бироқ «МЮ» бу борада фаворит саналмоқда.
Агар «МЮ» футболчини сотиб олса, уни ёзга қадар яна «Кристал Пэлас»га ижарага беради.