"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски Каталония клубининг ёш футболчилари ҳақида гапирди.
"Улар ниҳоятда иқтидорли ва, албатта, ҳозир ўзларини клуб ва жамоанинг бир қисмидек ҳис қилишмоқда. Бу уларнинг ёшига боғлиқ, баъзида уларни ушлаб туриш ва баъзида ривожлантириш ўртасида мувозанатни топиш керак, чунки бу уларга осон эмас, чунки биз "Барселона"да ўйнаш ҳақида гапиряпмиз.
Клуб, мухлислар, атрофдагиларнинг босими? Биз уларни ҳимоя қилишимиз керак, лекин улар ҳам ўз ўрнини билишлари керак. Ўйлайманки, мураббий учун уларга қандай муносабатда бўлиш, уларга кўп қулайликлар бермаслик ва камроқ ўйин амалиёти бермаслиги жуда муҳим", - деди Левандовски Marca билан суҳбатда.
Ҳозирда "Барселона" таркибида 21 ёшгача бўлган 4 нафар футболчи бор: Педри (21), Гави (19), Ямал (16) ва Бальде (20).
15 турдан кейин “Барселона” 34 очко билан Ла Лигада учинчи ўринда бормоқда. “Реал” чемпионатда пешқадамлик қилмоқда (38 очко).