Мадриднинг "Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Коке билан янги шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда "Relevo" портали хабар берди.
Манбага кўра, клуб раҳбарияти 31 ёшли футболчининг ҳаракатларидан мамнун ва у билан 2024 йил ёзида якунланадиган шартномани узайтириш бўйича яқин орада музокаралар олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Коке "Атлетико" тарбияланувчиси ва 2011 йилдан буён асосий жамоада ҳаракат қилмоқда.