Карло Анчелотти Винисиус ва Эдуардо Камавингаларнинг ҳолати ҳақида гапирди.
"Винисиус ва Камавинга 2024 йилгача кутишлари керак, аммо менимча, улар Ла Лига танаффуси якунига қадар биз билан машғулотларга тайёр бўлишади", - деди "Реал" устози.
Мадрид клуби 21 декабрь куни "Алавес" билан ўйиндан сўнг қишки таътилга чиқади. 2024 йилги биринчи ўйин 3 январ куни "Мальорка"га қарши бўлади.