«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Фабиан Руис елкасидаги операциядан қочишга муваффақ бўлди. Журналист Фабрис Хокинснинг сўзларига кўра, испаниялик футболчининг ўнг елкаси чиқиб кетган, аммо синган эмас. Шу боис футболчи операция қилинмаган.
Қайд этилишича, Руис жароҳатидан яна бир неча ҳафта фориғ бўлади. Демак, ярим ҳимоячи 2023 йилнинг қолган ҳафталарида аниқ майдонга туша олмайди.
27 ёшли Фабиан жорий мавсум Франция чемпионатида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Футболчи 2022 йилнинг ёзида «Наполи»дан трансфер қилинганидан сўнг иккинчи мавсумини Парижда ўтказмоқда.