Серж Гнабри заҳирага тушганидан сўнг жароҳат олди.
"Бавария" вингери Франкфуртнинг "Айнтрахт" жамоасига қарши Бундеслиганинг 14-тур учрашувининг 66-дақиқасида майдонга тушди.
68-да германиялик ярим ҳимоячи франкфуртлик футболчи билан тўқнашиб кетди ва йиқилиб, сон қисмини ушлаб олди. Тиббиёт ходимларининг ёрдамига қарамай, Серж захирага олинди.
Гнабри учун бу ўйин амалдаги Германия чемпионатидаги 5-ўйин бўлди.