Мана, «А» серия қисқа танаффусдан кейин яна Европанинг энг кучли лигалари қаторида зикр этилмоқда. Ҳозирда Италия чемпионати ўйинлари мухлисларни оҳанрабодек тортмоқда ўзига. Лекин гап фақат ажойиб футбол тўқнашувлари эмас, балки трибуналардаги гўзаллик ҳақида ҳам. Демак, қуйидаги фотожамланма билан италиялик айрим футболчиларнинг энг асосий ҳурлиқо мухлислари билан бирров танишиб чиқамиз.
Кьяра НАСТИ. Соҳибжамол Кьяра 25 ёшда, вақтида Armani модели сифатида фаолият юритган. Ижтимоий тармоқларда 2 миллион обуначиси бор, демак, таниқли инфлюенсер (ижтимоий таъсири кучли медиа). Насти «Лацио» вакили Маттиа Заккани билан унаштирилган, 2022 йили эса жуфтлик ўғилчали бўлди (исми - Тьяго). Кьяра бунга қадар Маттианинг Италия миллий термасидаги жамоадоши Николо Заньоло билан ҳам маълум муддат учрашган. Ҳаттоки, Неймар ҳам соҳибжамол аёлни ўзига жалб қилишга уринган, аммо ҳаракати самара бермаганди.
Люси БРАМАНИ. Италиялик футбол фанатлари 23 ёшли моделни дунёдаги энг гўзал аёллардан бири сифатида мақташади. Федерико Кьезанинг қаллиғи футбол мухлисаси эмаслигини тан олган. Люси ижтимоий платформада 150 мингдан ортиқ обуначига эга. Модель ўз саҳифасида шов-шувли турмуш тарзи ҳақида кўп ёзади. Айтиш жоиз, у Милан университетида таҳсил олган ва дипломли руҳшуносдир.
Камилла БРЕШИАНИ. Италия миллий жамоаси ва «Интер» клуби ҳимоячиси Алессандро Бастонининг рафиқаси. Иккисининг тўйи ўтган йили Бергамода бўлди. Айни пайт Алессандро ва Камилла қиз фарзандларини тарбиялашмоқда.
Тесса ЛАКОВИЧ. 2022 йили «Ювентус» ярим ҳимоячиси Мануэль Локателли билан оила қурган Коста-рикалик 25 ёшли ҳурлиқо. Эр-хотин аллақачон ўғилчали бўлди. Тесса рақамли коммуникация бўйича магистр даражасига эга, шунингдек, Madam заргарлик бренди соҳибаси саналади.
Каролина СТРАМАРЕ. 23 ёшли италиялик ўтган йилнинг январь ойидан буён «Юве» ҳужумчиси Душан Влахович билан бирга. Унинг 2019 йили «Италия гўзали» танловида ғолиб чиққанида ҳайратланарли томони йўқ - Каролинада ақл ва ҳусн мужассам.
Д.Алимов тайёрлади