"Астон Вилла" ўз уйида ўз тарихида биринчи марта кетма-кет 15 ўйинда ғалаба қозонди.
Кеча Унаи Эмери шогирдлари АПЛнинг 16-турида “Арсенал”ни мағлуб этишди (1:0).
Охирги марта 18 февраль куни бирмингемликлар ўз уйида очко йўқотган - ўшанда "Арсенал"дан мағлуб бўлган (2:4).
Эмери Премьер-лигада 15 уйинда ғалаба қозонган бешинчи мураббийга айланди. Ундан олдин буни Алекс Фергюсон, Роберто Манчини, Пеп Гвардиола ва Юрген Клопп амалга оширган.