Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Эмери фалсафаси

Баҳо:
+ | -

Охирги етти кун Унаи Эмерининг карьерасини кўрсатади. Ўтган якшанба куни «Астон Вилла» «Борнмут» билан ўйнади - улар 90-дақиқада ўзларини мағлубиятдан қутқариб қолишди, яққол имкониятни бой беришди:

«Манчестер Сити» чоршанба куни «Вилла Парк»га келди. Статистикани аллақачон ёд олган бўлсангиз керак - «Сити» бор-йўғи 2 та зарба берди (Гвардиола фаолиятидаги антирекорд); «Вилла»дан 22 зарба қабул қилиб олди (Пеп учун яна бир антирекорд):

Иккала натижа ҳам тасодифий эмас. Улар тушуниш қийин бўлган мураббийни тавсифлайди. Ҳатто бир ҳафта ичида ҳам Унаи Эмерини бир сўз билан ифодалаб бўлмайди. «Сити»ни йўқ қилишга ёрдам берадиган ўша фазилатлар «Борнмут»ни мунтазам ва ишончли мағлуб этишни қийинлаштиради, ва энг муҳими, Унаи «Сити» мақомидаги клублар устидан муваффақиятга эришади.

Ўтган ҳафта Эмерининг мураббийлик парадоксини ҳал қилишнинг калити бўлди. Бош қаҳрамон сифатида у ё муваффақиятсизликка учрайди ёки ҳеч қандай ажойиб нарсани кўрсатмайди. Аммо аутсайдер ролида у сайёрадаги энг яхши мураббий мақомига даъво қилиши мумкин. Эмери муваффақият қозониши учун уни кучсизроқ сифатида қабул қилиш муҳим.

Бу динамикани нафақат «Вилла» ўйинларида, балки бутун фаолияти давомида кўриш мумкин.

«Альмерия» - Ла Лигага чиқиб олиш ва дарҳол 8-ўрин. Ажойиб!

«Валенсия» – пешқадамларни тез-тез йўқотишларига қарамай, кетма-кет уч марта учинчи ўрин. Ажойиб!

«Спартак» – бир йил ҳам давом этмади. Муваффақиятсизлик!

«Севилья» - уч марта Европа Лигаси ғолиби. Ажойиб!

«ПСЖ» Лига 1да ғалаба қозона олмади ва 1:6 ҳисоби билан тарихда қолди. Муваффақиятсизлик!

«Арсенал» унинг қўл остида биринчи мавсумда ҳам муваффақиятли ўйин режасини туза олмади (лекин қизиқарли нозик алмаштиришларни амалга оширди), иккинчи йили эса Эмери клубни 23 йил ичида энг ёмон футбол даражасига олиб чиқди. Муваффақиятсизлик!

«Вильярреал» билан Европа лигаси + Чемпионлар лигаси ярим финали. Ажойиб!

«Астон Вилла» эса кўз олдингизда ютуқлар ҳажмини ошириб бормоқда. Ҳозирча бу «ажойиб».

Муваффақиятсизликлар қайси клублар билан содир бўлганини кузатиш қизиқ. Бу ўзларини чемпионатда энг яхши деб ҳисоблайдиган клубларда қайд этилган. Айнан шу шароитда «Спартак» «Севилья» ёки «Астон Вилла»дан кўра «Арсенал» ва «ПСЖ»да қониқарли натижалар қўлга киритилмаганини қайд этиш жоиз. Бинобарин, у Унаининг умумий траэкториясига жуда мос тушади.

Муваффақиятлар умидлар пастроқ бўлган, супер юлдузлар бўлмаган клубларда бўлади. 2018 йилда Эмери Марти Перарнауга интервью берди ва унда у турли хил жамоаларни ажойиб тарзда тушунтириб берди:

«Кичик клубларда хатарлар камроқ бўлади, чунки бутун жамоа мураббийни қандай бошқаришини билади. Катта жамоаларда асосий жавобгарлик турли шахслар зиммасига тушиши мумкин. Хорхе Валданонинг айтгани менга жуда ёқди: «Барселона»да етакчи Лео Месси. «Реал Мадрид»да - Флорентино Перес. «Атлетико»да эса бу Диего Симеоне. Футболчи, президент ва мураббий. Бу ҳар бир ҳолатда бошқа турдаги этакчиликдир».

Эмери учун етакчи инсон мураббий бўлиши жуда муҳим. Нега бундай таъсир унинг учун жуда муҳим? «Валенсия»да басклар билан ишлаган Хоакиннинг сўзлари:

«Эмери ўйинчиларга жуда кўп видеоларни намойиш этади. Шу қадар кўпки, попкорнни тўлиқ ололмаймиз. У футболга берилиб кетган. У билан деярли касал. У фаолиятимдаги энг яхши мураббийлардан бири. Мен у билан уч йил ишлаганимдан ғурурланаман, лекин тўртинчи йил ишламаган бўлардим».

Эмери футболчилар билан ишлашни уларнинг сифатларини ривожлантириш ёки ҳатто тизим доирасида уларга масъулият юклаш жараёни сифатида эмас, балки тактик дастурлаш жараёни сифатида қабул қилади. У ҳар қандай рақибни ўқий олади - эҳтимол шахсий тайёргарлик бизнесида энг яхшиси бўлса керак. Аммо кейинги қадам бу маълумотни ўйинчиларнинг бошига киритишдир.

«Ҳар бир ўйин олдидан мен видео томоша қилиш учун тахминан 12 соат вақт сарфлайман. Видеолар жуда муҳим. Бизнинг штаб-квартирамиз футболчилар имкон қадар кўпроқ маълумот олишларини таъминлаш учун қаттиқ ишлайди. Идеал ҳолда, маълумотлар уларга кўргазмали видеолар орқали етказилади. Бир соат ичида футболчилар мен 12 соатда кўрганларимни қисқача тушунишлари керак», - дея тушунтирди Эмери. Футболчилар камтарин бўлишлари, ҳар бир сўзни эслаб қолишлари ва маълумотларни қабул қилишдан чарчамасликлари керак.

Эмери бу дастурлашни «афзаллик яратиш концепцияси» деб атайди. Соддалаштирилган шаклда у буни қуйидагича таърифлайди: ҳар бир вазиятда футболчи эпизодни давом эттириш учун учта вариантга эга бўлиши керак ва фақат улардан ўйинчи мустақил равишда оптимални танлайди. Унаи вариантларни дастурлашни ўз зиммасига олади ва ўйинчиларга бу доирада жуда чекланган эркинликни қолдиради.

Эътиборга олиш керак бўлган охирги жиҳат шундаки, ўйиннинг барча босқичлари бир хил даражада яхши дастурлаштирилмаган. Позицион мудофаа энг дастурлаштириладиган ҳисобланади. Эмери бу ерда ҳар доим кучли («Вилла»нинг офсайд устунлиги ҳақида эшитганмисиз?). Стандартларни ўрнатиш, прессинг ва унга қарши ўйнаш ҳар бир ўйин учун кўпроқ индивидуал созламаларни талаб қилади, лекин тўлиқ дастурлаштирилади. Бу ерда деярли ҳар доим ҳам вақт етарли бўлмаслиги мумкин ва рақибни ўқишда кам хатолар бўлиши мумкин, аммо агар бунинг олди олинса, ҳамма нарса яхши бўлади.

«Автобус» қурган жамоаларга қарши позицияли ҳужум дастурлашнинг энг қийин босқичидир. Бу ерда кўрсатмалар берилади, аммо муқаррар равишда ўйинчилар кўпроқ импровизация қилишлари керак. Бу Эмери кўпинча ўргатган нарсага зид келади. 

Эмерининг муваффақият формуласи = клубдаги асосий шахс сифатидаги мураббий + футболчиларнинг тактикага нисбатан сезгирлиги + рақиблар томонидан жамоани тўғри идрок этиши.

Топ-клубларда Унаи кўпинча барча шартларни умуман бажармасди. Кичикроқ клубларда ҳаммаси деярли мукаммал ишлади. Бу футболчиларнинг мураббийнинг тафсилотларидан чарчамагунларича давом этаверади. Иккаласи ҳам мантиқий жиҳатдан тўғри.

Ҳозирги «Вилла» формулани амалга ошириш учун ажойиб жой. Топ клуб мақоми йўқ, лекин энг яхши кучни тўлиқ сарфлаш ва натижани олиш имконияти бор (албатта, мураббийнинг обрўсига путур етказмайдиган ҳолатда). Шу билан бирга, лига ҳали ҳам юқори мақомга эга жамоалар билан тўла.

«Вилла» бошлиқлари билан суҳбатда Унаи «Манчестер Сити»нинг Пеп атрофидаги тузилишини мисол қилиб келтирди. Яъни, спорт томонига тўлиқ таъсир кўрсатади ва аммо трансфер ньюансларининг тўлиқ делегациясига аралашади. Эмерининг шартлари қабул қилинди ва ёзда Мончи унинг иттифоқчиси сифатида қабул қилинди.

Бундай шароитда Унаи сеҳргарга ўхшайди. Аслида, у кўпроқ тактик дастурчи (деярли бир хил нарса, чунки дастурчилар бизнинг давримизнинг сеҳргарларидир). Топ клубларда у ёзган кодлар вирусга айланади. Кичикроқ клубларда худди шу алгоритмлар мўъжизалар яратади. Иккала ҳолатда ҳам Эмери ўзлигида қолади.

Киритилди: 12:41, 10.12.2023.
Ўқилди: 1650 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.