Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Заир-Эмерини "Олтин тўп"ни олишига ишонишмоқда

Баҳо:
+ | -

Португалиялик машҳур футбол агенти Жорже Мендеш "ПСЖ" ва Франция терма жамоасининг 17 ёшли ярим ҳимоячиси Уоррен Заир-Эмерининг ўйинлари ҳақида фикр билдирди.

“У аллақачон дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири. Албатта, Заир-Эмери энг яхши футболчилардан бирига айланади. Балки бир кун келиб Уоррен "Олтин тўп"ни қўлга киритар. Бу болалар учун ажойиб ўрнак - у 17 ёшда ва у нима қилишни ва қандай қилишни аллақачон билади", - дея Мендеш сўзларини келтиради DFFN.

17 ёшли Заир-Эмери илк бор Франция терма жамоасига чақирилди. У Гибралтарга қарши (14:0) Евро-2024 саралаш баҳсида асосий таркибда майдонга тушди, дебют голини урди ва жароҳати сабаб 20-дақиқада алмаштирилди.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи "ПСЖ" сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 11:39, 11.12.2023.
Ўқилди: 770 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик