Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ҳакамларни ҳам аямайдиган даҳшатли чемпионат!

Баҳо:
+ | -

Туркия чемпионати доирасидаги "Анқарагужу" – "Ризеспор" (1:1) учрашуви узоқ вақт эсда қолади. Ўйиндан сўнг дарҳол ФИФА рефериси Халил Умут Мелерга мезбонлар президенти ҳужум қилди: Фарук Кожа ҳакамнинг олдига югуриб келиб, унинг юзига мушт туширди!

Очиғи, клуб президенти учрашув натижасидан норози эди. Негаки, унинг клуби 90+7-дақиқада гол ўтказиб юборди, ҳакам эса йўқотилган вақтлар учун унчалик кўп дақиқа қўшиб бермади. Мезбонлар нафақат ғалабани сақлаб қола олишмади, балки ҳакам ҳам уларнинг иккита голидан бирини бекор қилди.

Бошига зарба қабул қилиб олган ҳакам йиқилиб тушди ва майдонга ётган ҳакамни "Анқарагужу"нинг бошқа вакиллари тепиб ташлашди.

Ҳодиса ўнлаб камераларга тушиб қолган, демак у тегишли комиссия – маҳаллий тартиб интизом қўмитаси томонидан текширилади. Фарук Кожа қандай жазоланиши ҳозирча аниқ эмас, аммо функционер оғзаки огоҳлантириш ёки кичик жарима билан қутулиши даргумон. Ва можаронинг бошқа иштирокчилари ўзларига муносиб бўлган нарсаларни аниқ олишади.

Бу воқеа ҳақида Туркия давлати президенти Режаб Тойиб Эрдўғон расмий баёноти билан чиқиб қилиб, "Бугун оқшом бўлиб ўтган "Анқарагужу" - "Ризеспор" ўйинидан сўнг ҳакам Ҳалил Умут Мелерга қилинган ҳужумни қоралайман ва унга тезроқ тузалиб кетишини тилайман.

Спорт тинчлик ва биродарликдир. Спорт зўравонлик билан мос келмайди. Биз турк спортида зўравонликка ҳеч қачон йўл қўймаймиз", — дейилади Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг баёнотида.

Кейинроқ эса Туркия Ички Ишлар Вазири Али Ерликая "Анкарагужу" - "Ризеспор" учрашуви охирида ҳакам Ҳалил Умут Мелерга қилинган ҳужумни кескин қоралайман. Тинчлик ва дўстлик ҳукм сураётган далаларимизда бундай ҳолатларга йўл қўйиб бўлмайди.

Биз ушбу қайғули воқеани кузатиб борамиз. Туркиялик ҳакамларни хорижда муваффақиятли ҳимоя қилаётган ҳакамимиз Ҳалил Умут Мелерга эзгу тилакларимни билдираман" - дея баёнот берди.

Шунингдек, мамлакат ИИВ вазири "Ўйиндан кейин ҳакамга ҳужум қилган "Анқарагужу" президенти Фарук Кожа ҳуқуқ-тартибот идоралари назорати остида шифохонада даволанмоқда. Шундан сўнг у ҳибсга олинади. Шунингдек, ҳакамга ҳужум қилган яна икки киши ҳибсга олинди" - дея қўшимча қилди.

Айрим норасмий манбаларнинг тарқатган хабарига кўра, Туркия президенти Режаб Тойиб Эрдўғон ушбу воқеадан кейин мамлакатда ички чемпионат ўйинлари номаълум муддатга қолдирилганини маълум қилди. Лекин бу ҳали расмий маълумот эмас.

Эслатиб ўтамиз, Туриянинг "Ризеспор" клуби хамюртимиз Хусниддин Алиқулов ўйнайди ва Хусниддин ушбу беллашувда 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Киритилди: 06:56, 12.12.2023.
Ўқилди: 3017 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.