Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси, ҳозирда футбол эксперти Гари Линекер АПЛда ВАР тизимидан фойдаланиш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Нега ҳимоячиларга тасодифан қўллари билан ўйнашга рухсат берилган, аммо ҳужумчиларга рухсат берилмаган? Нега голлар бекор қилинади? Қоидалар тўпламини яратган одамлар буни ғалати тарзда қабул қилишади. Мен ВАР тизимидан фойдаланишни ёқтирмайман. Аввалига мен уни қўллаб-қувватлагандим, лекин ҳозир ўзимни айбдор ҳис қиляпман. Мен адашдим, ВАР футболни бузмоқда", - деди Линекер.
Премьер-лигада “Ливерпуль” пешқадам, Лондоннинг “Арсенал” клуби иккинчи, Бирмингемнинг “Астон Вилла” жамоаси эса 3-ўриндан жой олган.