Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Ўзбек футболи 2023 йилда қандай баҳога лойиқ?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футболида 2023 йил якунига етди ҳисоб. Якунланаётган йилга турли жамоалар орқали баҳо беришга ҳаракат қиламиз. Бунда ҳар бир йўналишни 10 баллик тизимда баҳолаб, якунда ўртача баҳони чиқарамиз.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси
Миллий жамоамиз жорий йилда CAFA Nations Cup, ЖЧ-2026 саралашининг 2та саралаш ўйини ва бир нечта ўртоқлик учрашувларини ўтказди. Катанец жамоаси CAFA Nations Cup турнири финалида Эронга ютқазган бўлса, бу жамоа билан ЖЧ-2026 саралаш баҳсида дуранг қайд этди. Шунингдек, миллий жамоамиз ўртоқлик ўйинлари яхши таассурот қолди.
Баҳо: 8 балл

Ўзбекистон олимпия (U23) терма жамоаси
Темур Кападзе бошқарувидаги жамоанинг расмий ўйинлари куз фаслига тўғри келди. Дастлаб жамоамиз 2024 йилги Осиё чемпионати саралаш босқичи баҳсларини Тошкентда ўтказиб, унда учала ўйинда ҳам ғалаба қозонди. Хусусан, Эрон сўнгги турда Аббос Файзуллаев томонидан урилган гол эвазига мағлуб этилди. Натижада форслар қитъа чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолишди.

Шундан кейин олимпиячиларимиз Ханчжоуда Осиё Ўйинларида иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритди. Жамоамиз чорак финалда Саудия Арабистонини мағлуб этган бўлса, ярим финалда Жанубий Кореяга имкониятни бой берди. Учинчи ўрин баҳсда эса Гонконг мағлуб этилди (мусобақа давомида учинчи марта).
Баҳо: 8 балл

Ўзбекистон ёшлар (U20) терма жамоаси
Ушбу жамоа 2023 йилнинг март ойида юртимизда ўтказилган Осиё чемпионатида иштирок этиб, чемпионликни қўлга киритди. Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги жамоа чорак ва ярим финалда пенальтилар серияси эвазига Австралия ва Кореяни мағлуб этган бўлса, финалда Ироқ таслим этилди (1:0).

Бу орқали ёшларимиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишди ва май ойида Аргентинада ўтказилган Мундиалда иштирок этишди. Жамоамиз гуруҳда 2-ўрин билан плей-оффга чиқди. Аммо нимчорак финалда 90+7-дақиқада ўтказиб юборилган гол эвазига мағлубиятга учради.

Баҳо: 7,5 балл

Ўзбекистон ўсмирлар (U17) терма жамоаси
Жамолиддин Раҳматуллаев жамоасининг Осиё кубогида ярим финалгача етиб бориб, ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди. Ўсмирларимиз Индонезияда мусобақада қандай иштирок этгани ҳали ёдингизда кўтарилмаган бўлса керак. Турнирни Малига қарши ўйинда 0:3 ҳисобидаги мағлубият бошлаган жамоамиз кейинчалик ирода кўрсата бошлади. Айниқса, Испания ва Англияга қарши ўйинда намойиш этилган характер барчада ижобий таассурот қолдирди. Чорак финалда эса Францияга кучимиз бироз етмади. Эҳтимол Амирбек Саидов томонидан урилган гол инобатга олинганида ўсмирларимиз ярим финалга ҳам чиқиши мумкин эди.

Баҳо: 7,5 балл

Клублар
Клубларимизнинг иштирокини Суперлига ва халқаро ўйинлар (ОЧЛ) ёрдамида баҳолаймиз. Миллий чемпионатимиз ўртача баҳо берсак бўлади. Ҳа, ўйинларда курашлар бўлди, аммо мавсум сўнгида чемпионлик 2-3та тур аввал деярли ҳал бўлиб қолганди. Суперлигани тарк этувчи жамоалар номи эса ундан ҳам аввалроқ маълум бўлди. Ҳакамларнинг хатолари ҳам кўпайиб кетди...

Чемпионлар лигасида иштирок этган 4 жамоамиздан иккитаси нимчорак финалга чиқди. Эллик фоизлик натижа...

Баҳо: 6 балл

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси
Аёллар миллий жамоамизнинг натижалари 2023 йилда кескин ўсишга эришди. Мидори Хонда жамоаси Осиё Ўйинларида ярим финалгача етиб бориб, 4-ўринни эгаллади. Бундан ташқаримиз Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Париж-2024 йўлланмаси учун ўтказилаётган саралашнинг дастлабки икки босқичидан муваффақиятли ўтиб, учинчи босқичга йўл олди. Агар жамоамиз февраль ойида Австралияга қарши бўладиган икки ўйинда ўзига керакли натижани қўлга кирита олсак, олимпиада йўлланмасини қўлга киритади!
 
Баҳо: 8 балл

Якуний баҳо

Мазкур 6 та йўналиш бўйича тўпланган жами баҳолар 45 баллга тенг бўлди. Уларнинг ўртача кўрсаткичи эса 7,5 баллга тенг бўлди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:14, 12.12.2023.
Ўқилди: 2194 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4398]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2705]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2643]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2630]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2499]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2454]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2427]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2288]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2157]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2148]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик