Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Хави Эрнандес Испания чемпионатининг 16-тури доирасида “Жирона”га қарши ўйиндаги танаффусда ўзини йўқотиб қўйди. Мутахассис жамоанинг ўйинидан норози бўлиб, ўз ўйинчиларига бақирган, деб ёзади Mundo Deportivo.
Эслатиб ўтамиз, ўйин "кўк-анорранглилар"нинг 2:4 ҳисобида ҳисобдаги мағлубияти билан якунланган эди. Ушбу муваффақиятсизликдан сўнг "Барселона" 34 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Ғалаба эвазига “Жирона” биринчи ўринга кўтарилиб олди ва Хави шогирдларидан етти очко олдинда бормоқда.
"Барселона"нинг Ла Лигадаги навбатдаги ўйини сафарда "Валенсия"га қарши бўлади.