Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайга жўнаб кетди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 21 январь куни эрта тонгда 2013 йилдаги илк ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун БААнинг Дубай шаҳрига жўнаб кетди. Терма жамоа бош мураббий Миржалол Қосимов 21 январьдан 2 февральгача давом этадиган йиғинга жами 27 нафар футболчи билан йўл олди.

Йиғин давомида миллий терма жамоа Озарбойжон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур ўйин 1 февраль куни Дубай шаҳрида бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бошқа ўртоқлик учрашувлари тўғрисида батафсил маълумот кейинроқ берилади.

Шундан сўнг Ўзбекистонга қайтадиган миллий терма жамоа 3-5 февраль кунлари Тошкентда йиғин ўтказади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 февраль куни Осиё Кубоги-2015 саралаш «Е» гуруҳи 1-тур учрашувлари доирасида Гонгконг терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ўтказилади. ЖЧ-2014 саралаш баҳслари 4-босқич навбатдаги тур учрашуви эса 26 март куни Ливан терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. Мазкур учрашув 26 март куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 10:14, 21.01.2013.
Ўқилди: 4769 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик