Каталония узоқ вақтдан бери қурғоқчиликдан азият чекмоқда ва маҳаллий ҳукуматлар сувни тежаш ва вазиятни яхшилаш бўйича қатъий чоралар кўрмоқда.
SportBible нашри хабарига кўра, "Барселона" футболчиларига стадион ва клуб базасида душ қабул қилиш тақиқланади.
Иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича вазир Давид Маскорт Cadena SAR нашрига берган интервьюсида "Барселона" ва бошқа маҳаллий клублар футболчилари уйда душ қабул қилиши кераклигини айтди. "Барселона" суғориш орқали фойдаланадиган сувни қоплаши керак, деди Маскорт.
"Барселона" ҳозирда Ла Лига турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.