Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция - Ироқ
23/06 05:00 Норвегия - Сенегал
23/06 08:00 Иордания - Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

Андрей Фёдоров: «Португалияга қарши сабр қилиш керак. Фақат сабр»

Баҳо:
+ | -

Россия чемпиони ва Ўзбекистон терма жамоаси сафида 64 та ўйин ўтказган Андрей Фёдоров 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий жамоасининг имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

Фёдоровнинг таъкидлашича, мамлакатда футболга бўлган қизиқиш мисли кўрилмаган даражага чиққан.

«Мен терма жамоадаги йигитлар билан гаплашдим. Улар айтишича, мамлакатда иш кунининг бошланиш вақти ҳам кўчирилган, одамлар футболни томоша қилиб, кейин бемалол ишга боришлари учун шароит яратилган. Ҳозир Ўзбекистонда қандай муҳит ҳукм сураётганини тасаввур қилиш мумкин», — деди у.

Собиқ футболчи Ўзбекистон футболининг тараққиёти бир неча йиллик тизимли иш натижаси эканини таъкидлади.

«Инфратузилма яхшиланди, ёшларга муносабат ўзгарди, кучли терма жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ташкил қилинди. Буларнинг барчаси бугунги натижаларнинг асосидир», — дея қайд этди Фёдоров.

У Фабио Каннаваронинг терма жамоадаги ролига ҳам юқори баҳо берди.

«Каннаваро футболчиларга босимни енгишни ўргатмоқда. У доим такрорлайди: "Ҳеч кимдан қўрқманг". Бу жуда муҳим. Жамоа ҳар қандай рақибга қарши ўзига ишонч билан ўйнаши керак», — деди собиқ ҳимоячи.

Фёдоров Колумбияга қарши 1:3 ҳисобидаги мағлубиятга қарамай, Ўзбекистоннинг ўйини яхши таассурот қолдирганини таъкидлади.

«Ҳисоб алдамчи бўлмаслиги керак. Биринчи 15-20 дақиқадаги ҳаяжондан кейин Ўзбекистон замонавий ва сифатли футбол намойиш қилди. Жамоавий ҳаракатлар жуда яхши кўринди», — деди у.

Португалияга қарши учрашув олдидан эса у футболчиларга муҳим маслаҳат берди:

«Мен уларга битта нарсани айтардим: сабр қилиш керак. Сабр қилиш ва яна сабр қилиш. Бош мураббий танлаган режага қатъий амал қилиш лозим».

Фёдоровнинг фикрича, Ўзбекистон плей-оффга чиқиш учун етарли имкониятга эга.

«Бу реал вазифа. Албатта, Португалиянинг Кабо-Верде билан дуранг ўйнагани вазиятни бироз мураккаблаштирди. Энди натижа биринчи ўринга чиқади. Аммо Колумбияга қарши ўйинни кўриб, жамоанинг имконияти борлигига ишондим», — деди у.

Собиқ футболчи турнирнинг асосий сенсацияси сифатида Кабо-Верде терма жамоасини кўрсатди.

«Улар ҳақиқий жамоа эканини исботлашмоқда. Испаниядан очко олишди, кейин Уругвай билан ҳам дуранг ўйнашди. Ҳеч кимга уларга қарши осон бўлмайди», — дея хулоса қилди Андрей Фёдоров.

Манба: https://sport.business-gazeta.ru/
Киритилди: 12:55, 22.06.2026.
Ўқилди: 2215 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик