Москванинг ЦСКА клуби собиқ ҳимоячиси Иван Таранов “қизил-кўклар” ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Аббос Файзуллаев ўзини кўрсатмоқда, у ҳақида кўп гапиришади. У зўр йигит, у ЦСКАнинг кўплаб ўйинларида қатнашди. Лекин дунёнинг энг яхши ёш футболчиси номинацияси муносибми ёки йўқлигини билмайман. Бу унинг биринчи кучли мавсуми. Мен у халқаро турнирларни қандай ўтказганини билмайман, мен кузатмадим. Аммо Халқаро Футбол Статистика Федерациясида футбол одамлари бор ва улар уни бирон сабабга кўра номзод қилиб кўрсатишган. Демак, у бунга лойиқ", - деди Таранов.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Файзуллаев барча турнирларда 24та ўйинда иштирок этиб, тўртта гол ва ўнта голли узатмага муаллифлик қилган.