"Манчестер Сити" Чемпионлар лигасида қаторасига 8 та ғалабага эришди.
Пеп Гвардиола шогирдлари жорий Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичини мумкин бўлган максимал натижа - 6 ўйинда 6 ғалаба билан якунлади.
Ўтган мавсумни инобатга оладиган бўлсак, "шаҳарликлар" ушбу турнирда қаторасига 8 учрашувда ғалаба қозонишган. "Сити" Чемпионлар лигаси ёки еврокубокларда шундай узоқ давом этган ғалабали серияга эга биринчи инглиз клуби бўлди.