"Барселона" бош мураббийи Хави Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган "Антверпен"га қарши ўйинда (2:3) асосий таркиб ҳақида гапирди.
"Биз муваффақиятга эришмадик. Таркиб устида кескинлик бор эди. Жамоа билан бирга бўлишни хоҳловчи футболчилар билан суҳбатлашдик. Бу ҳақда Деку ва президент билан гаплашдик ва таркибни ўзгартирдик, тамом. Аммо бугунги мағлубият аламли эмаслигини таъкидлайман. Одамлар биз билан содир бўлаётган нарсаларга, яъни ўйинга алоқаси бўлмаган нарсалар ҳақида гапиришади. Жорий мавсумда чемпионликни қўлга киритиш учун биз кўп нарсани яхшилашимиз керак", - деди Хави AS билан суҳбатда.
Олти турдан кейин "Барселона" "H" гуруҳида "Порту" (12 очко), "Шахтёр" (9 очко) ва "Антверпен" (3 очко) жамоаларини ортда қолдириб, 12 очко билан биринчи ўринни эгаллади.