"Бавария" ҳимоячиси Маттейс де Лигт "Бавария" билан машғулотларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда мюнхенликлар клуби матбуот хизмати хабар берди.
Олдинроқ "Бавария" бош мураббийи Томас Тухель де Лигтнинг бу йил майдонга тушиши даргумон эканлигини айтганди.
Жорий мавсумда 24 ёшли ҳимоячи “Бавария” таркибида 10 та ўйин ўтказиб, битта гол урган.