Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Футболчи билан тузилган меҳнат шартномаси 20 кун ичида Лига рўйхатидан ўтиши керак

Баҳо:
+ | -

Лига футболчи ва мураббийлар билан имзоланадиган меҳнат шартномаларини босқичма-босқич тартибга келтирди. Одатга кўра, футбол клуби футболчи ёки мураббий билан имзоланган меҳнат шартномасини 30 кун ичида Лига рўйхатидан ўтказиши лозим эди. Эндиликда мазкур давр 20 кун этиб белгиланди.

ФИФА талабига кўра, профессионал футбол клуби ҳамда футболчи ўртасида имзоланган меҳнат шартномаси 30 кун ичида махсус платформада акс этиши ва ҳар бир футболчига махсус рақам олиниши керак. Лига бу ишни амалга ошириши учун маълум вақт керак бўлади. Шундан келиб чиқиб, футбол клуби меҳнат шартномаси имзоланган кундан бошлаб 20 кун ичида уни Лига рўйхатидан ўтказиши шарт. “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 12.2-бандига айнан шундай ўзгариш киритилди.

Имзоланганига 20 кундан ошган шартномани MyLeague электрон платформасига юклаш имкони мавжуд бўлмайди. Қўшимчасига, регламент талаби вақтида бажарилмагани учун футбол клубига жарима интизом чораси қўлланилади. Санани қайта ўзгартириш эса клубнинг футболчи ёки мураббий меҳнатига ҳал тўлаш масаласидан келиб чиқиб, қатор муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Киритилди: 17:03, 14.12.2023.
Ўқилди: 1264 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.