Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Европа лигаси. Плей-офф босқичи қуръаси ҳақида батафсил маълумот

Баҳо:
+ | -

Европа лигаси турнирида гуруҳ босқичи якунига етиб, плей-оффда иштирок этадиган жамоалар номи маълум бўлди.

Хабарингиз бор,  гуруҳ босқичида пешқадамликни қўлга киритган жамоалар тўғридан-тўғри нимчорак финал босқичига йўл олишган бўлса, қолган 8та клуб 1/16 финал деб номланган ўтиш баҳсларида иштирок этишади.

Гуруҳда 2-ўринни эгаллаганлар бу босқичда Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 3-ўринни эгаллаган клублар билан тўқнаш келишади.

Қачон?
Қуръа ташлаш маросими бугун — 18 декабрь, душанба куни УЕФА қароргоҳи жойлашган Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Тадбир Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.

Иштирокчи-жамоалар
Юқорида айтиб ўтганимиздек, қуръада 16та жамоа иштирок этади. Европа лигаси гуруҳ босқичида 2-ўринни эгаллаганлар 1-саватчадан, ЕЧЛдан ўтган клублар эса 2-саватчадан ўрин олишади.

1-саватча:
"Спортинг" (Португалия)
"Марсель" (Франция)
"Тулуза" (Франция)
"Ренн" (Франция)
"Рома" (Италия)
"Қорабоғ" (Озарбойжон)
"Фрайбург" (Германия)
"Спарта" (Чехия)

2-саватча:
"Галатасарой" (Туркия)
"Ланс" (Франция)
"Брага" (Португалия)
"Бенфика" (Португалия)
"Фейенорд" (Нидерландия)
"Милан" (Италия)
"Янг Бойз" (Швейцария)
"Шахтёр" (Украина)

Чекловлар борми?
Ҳа. Бир мамлакат вакиллари ушбу босқичда ўзаро тўқнаш келишмайди.

Нечта ўйин?
1/16 финал босқичида жамоалар уй ва сафар тизимида икки мартадан тўқнаш келишади. 1-саватча вакиллари жавоб баҳсини ўз уйларида ўтказишади. Плей-офф босқичида "сафарда урилган гол" қоидаси амалда бўлмайди.

Ўйинлар қачон ўтказилади?
Дастлабки учрашувлар 16 февраль, жавоб баҳслари эса 23 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Кейин-чи?
Ушбу босқич ғолиблари нимчорак финалга йўл олади ва Европа лигаси гуруҳ босқичида 1-ўринни эгаллаганлар сафига қўшилади. Мағлуб бўлганлар мусобақани тарк этишади. 1/8 финалга қуръа ташлаш маросими 23 февраль куни бўлиб ўтади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:57, 15.12.2023.
Ўқилди: 2642 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик