Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Кристоф Дюгарри “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган Дортмунднинг “Боруссия” жамоасига (1:1) қарши ўйинидаги ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Мбаппе жамоа етакчиси бўлиши керак. Унинг футболчи сифатидаги маҳоратига шубҳа йўқ, бироқ у босим остида намуна бўла олмаяпти. Килиан ҳимояда ўйнашни истамайди. Ўзидан бир-икки метр нарида турган рақибига умуман босим ўтказмайди. Мбаппе бу ўйинда жуда пассив ўйнади. Етакчи ўрнак бўлиши керак, Зиданни эслаш мумкин. Зизу жамоавий ўйинчи эди, Мбаппе эса индивидуал футболчи", - деди Дюгарри RMC билан суҳбатда.
"ПСЖ" гуруҳ босқичи якунига кўра иккинчи ўриндан плей-оффга йўл олди.