Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Факт: 10 йил ичида Премьер-лигадаги маошлар икки бараварга ошди

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда Премьер-лиганинг 9 нафар футболчиси ҳафтасига £300+ минг маош олади. Лигадаги маошлар қанчалик ошганини (ва ўртача даромад қандай ўзгарганини) баҳолаш учун биз уларнинг сўнгги 10 йилдаги эволюциясини кузатдик. Биз бир йиллик шартнома имзолайдиган кучсизроқ ўйинчилар ўрнига энг кўп маош оладиган 50 нафар топ-футболчини саралаб олдик: шартли равишда Антони Эланга 2021/22 йилги мавсумда 27 та ўйин ўтказди, аммо ҳафтасига 5 минг фунт стерлинг олди ва бу ҳозирги мантиққа тўғри келмайди.

Графикни қандай ўқиш мумкин? Яшил чизиқлар энг кўп маош олувчи футболчилар ва энг паст маошли ўйинчилар чегарасидан бошланиб, кучли 50 футболчини ўз ичига олади. Яшил нуқталар эса энг яхши 50 таликдаги ўртача иш ҳақи ҳисобланади.

Биринчи 50 таликдаги ўртача иш ҳақини ҳисоблаш учун биз ўртача арифметик эмас, медианадан фойдаландик. Арифметик ўртача маошни ҳисоблаши мумкин, аммо бу боғлиқ муаммо шундаки, ҳар қандай ўзгарувчан рақамлар кичикроқ маошлиларнинг кўрсаткичини ҳам катта қилиб юборади - масалан, Гарет Бэйл ва Криштиану Роналдунинг маошлари серияни жуда ҳам бузиб қўйиши мумкин. Медиана эса ҳақиқий ўртача ҳисобга яқинроқ.

● Ўн йил ичида ўртача иш ҳақи икки баравар кўпайди: 100 дан 200 минг фунтгача. Топ 50ликдаги пастки диаграмма ҳам кўтарилди: 2013/14 йилги мавсумдаги 80 мингдан 2023/24 йилги мавсумда 150 минггача. Ҳозирда Премьер-лиганинг 13 нафар футболчиси ҳафтасига 150 минг фунт маош олади. Улар орасида Алиссон ва Люк Шоу ҳам бор.

● Катта ўсиш 2017/18 йилги мавсумни белгилаб берди. Ўшанда «Манчестер Юнайтед» Алексис Санчес билан шартнома имзолади ва унга ҳафтасига ақлдан озган 350 минг фунт маош берди, «Арсенал» эса Месут Ўзилнинг шартномасини худди шундай шартларда узайтирди.

● Ўртача иш ҳақининг сезиларли ўсиши 2020-2022 йиллар оралиғида содир бўлди. Афтидан, «Манчестер Юнайтед» бу ерда ҳам топда турмаса бўлмайдигандек: Давид Де Хеа дунёдаги энг кўп маош олувчи дарвозабонга айланди, Жейдон Санчо ўз даромадини 5 баробарга оширди («Боруссия»даги 50 мингдан Манчестерда 250гача) ва 37 ёшли Кекса Криштиануга ҳафтасига ярим миллион фунт стерлинг тўланарди.

● 2023/24 йилги мавсумда Премьер-лигадаги энг кўп маош олувчи футболчилар кам ўйнашади - кучли бешликдан фақат Салоҳ ва Холанд барқарор. КДБ жароҳати туфайли бор-йўғи битта ўйинда майдонга тушди, Каземиро икки ойдан бери жароҳатни даволади, Рафаэль Варан эса асосий ўрнини Харри Магуайрга бўшатиб берди.

Киритилди: 00:24, 16.12.2023.
Ўқилди: 1030 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.